Вертонген - "Бенфика" ўйинчиси

Alisher
15 авг 2020
Бельгиялик ҳимоячи Ян Вертонген фаолиятини Лиссабон клубида давом эттиради.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, 33 ёшли ўйинчи клуб билан 2023 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, Вертонгеннинг сўнгги жамоаси "Тоттенхэм" бўлган эди, Ян "шпорлар" таркибида 2012 йилдан бери тўп тепаётган эди.

Футболчи жорий мавсум Лондон жамоаси таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SLBenfica