

Бундан ташқари клубни дарвозабон Мишель Ворм тарк этади. 8 йил Лондон клуби таркибида ўйнаган футболчининг кетишини "Тоттенхэм"нинг бир неча футболчилари, жумладан Тоби Альдервейрельд ҳам тасдиқлади.
"Бу икки ажойиб футболчининг клубдан кетаётганини кўриш оғир. Яхши ўйинчилар ва инсонлар. Биз ҳеч қачон унутмайдиган бир неча дақиқаларни баҳам кўрдик.
Кейинги қадамларингизда сизларга омад тилайман. Алоқада қоламиз", - деб ёзди Тоби ўзининг "инстаграм" саҳифасига.



