

Ўйиндаги тўртинчи голни Тимо Вернер уришга эришди.
25 ёшли ҳужумчи терма жамоа сафида кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди – 2 сентябрь куни Вернер Лихтенштейн билан баҳсда тўп киритганди (2:0).
Эътиборлиси Вернер "Челси" сафида май ойидан буён гол урмаяпти. Клубидаги голсиз серия 8та ўйинни ташкил этмоқда.



