Вернер Германия сафида кетма-кет 2-ўйинда гол урди. "Челси"даги "қуруқ" серияси эса...

Narzulla Saydullayev
6 сен 2021, 11:31
Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Арманистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндаги тўртинчи голни Тимо Вернер уришга эришди.

25 ёшли ҳужумчи терма жамоа сафида кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди – 2 сентябрь куни Вернер Лихтенштейн билан баҳсда тўп киритганди (2:0).

Эътиборлиси Вернер "Челси" сафида май ойидан буён гол урмаяпти. Клубидаги голсиз серия 8та ўйинни ташкил этмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia