

Футболчи Лондон клубига ўтиши сабаб "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола таклифини рад этган.
Вернер "Челси"га 53 млн евро эвазига ўтди. Германиялик футболчи Лондон клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан.
Ҳужумчи якунланган мавсум Германия Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол ва 8та ассист қайд этди.



