

"Бизнинг терма жамоани битта одамдан иборат деб аташларига қандай қараймиз? Жамоада бундай юлдузнинг бўлиши - ажойиб! Агар биз ўз юлдузимизни тўп билан таъминлаб турсак, ғалаба қозониш учун имкониятимиз кўпроқ бўлади. Ибрагимович рақибнинг асосий кучини ўзига чалғитади, одатда унга қарши иккита ўйинчи қўйилади. Бу эса майдоннинг қолган қисмларида бўш ҳудудларни юзага келтиради", - дейди швед.
Эслатиб ўтамиз, Швеция терма жамоаси Европа чемпионатидаги юришини бугун Ирландияга қарши баҳс билан бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Швеция терма жамоаси Европа чемпионатидаги юришини бугун Ирландияга қарши баҳс билан бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.



