“Вердер” ўз тарихида иккинчи маротаба қуйи дивизионга тушиб кетди
22 май 2021 21:30
Янгиликлар
“Вердер” ўз тарихида иккинчи маротаба қуйи дивизионга тушиб кетди
Германия чемпионати 34-турида “Вердер” ўз майдонида “Боруссия М”га 2:4 ҳисобида ютқазиб, лигада жон сақлаб қолиш учун сўнгги имкониятни қўлдан чиқарди.
Бременликлар ўз тарихида 2-маротаба Бундеслига 2'га тушиб кетди. “Вердер” илк бор 1979/80 йилги чемпионат аутсайдерига айланган ва кейинги мавсум қуйи дивизионда ғолиб бўлиб, юқори элитага қайтганди.
Эслатиб ўтамиз, “Вердер” билан бирга иккинчи лигага “Шальке” ҳам равона бўлди. “Кёльн” эса Бундеслигада қолиш учун плей-оффда қатнашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар