Вератти: “Буффон мен билан “Юве” ҳақида гаплашгани йўқ”

Aslanov Jasurbek
27 мар 2017, 04:52
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти француз клубидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Мен жамоадошларим билан яхши муносабатдаман ва ўзимни Парижда уйдагидек ҳис этаяпман. Жамоа мухлисларинининг қўллаб-қувватлашидан доимо хурсанд бўламан. ПСЖда бахтлиман.

Италия А серияси жуда яхши лига. Мен қачонлардир Парижни тарк этсам, олдимда турган барча вариантларни яхши ўрганиб чиқаман.

Айни пайтда “Ювентус” дунёнинг энг кучли тўртта жамоасидан бири ҳисобланади ва яқин уч-тўрт йил ичида улар янада кучайишади.

Буффон фантастик инсон. У қийин вақтларда тўғри кўрсатмаларни бера олади. Аммо Жанлуижи мен билан “Ювентус” ҳақида гаплашгани йўқ. Мен Парижда қолишини истаётганимни у жуда яхши билади”, дейди Вератти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com