

Венгрияда профессионал ҳамда ҳаваскор клубларнинг барчаси таътилга чиқди. Барчасига дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемияси сабабчи.
Маълумот учун, Венгриянинг юқори дивизионида 25-тур ортда қолди. “Ференцварош” жамоаси 23 та ўйинда 53 очко тўплаб мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жамоани эса украиналик собиқ футболчи Сергей Ребров бошқармоқда.



