

Жумладан, 22 йил давомида “Арсенал”ни бошқарган таниқли мутахассиснинг хизатларига Дортмунднинг “Боруссия” ва Хитой клублари ҳамда Япония терма жамоаси эхтиёж сезмоқда.
Франциялик 68 ёшли мураббий олдида ҳозир 4та аниқ таклиф бор. Хитой ҳукумати мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқишда айнан Венгерни асосий куч сифатида кўряпти.
Шунингдек, уни Японияда ҳам кутишмоқда. Венгер учун Кунчиқар юрт бегона эмас. У “Нагоя Грампус” (1995-1996) жамоасида ишлаган эди. Арсен Венгер Дортмунднинг “Боруссия” клубида Петер Штегерни ҳам алмаштириши мумкин.




