

"Ўша пайтларда Алексис бизнинг таклифимизни қабул қилмаганида, уни сотиб юбориш ёки Мхитарян каби юқори савияли футболчига алмашишни ўйладик. Ушбу трансфер амалга ошишини икки томон ҳам истади ва бу бўлди ҳам.
Албатта, у билан яна кўришиш, уни бошқа жамоа либосида кўриш қизиқ бўлади. Бироқ вақт ўтди, Алексис бошқа жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Санчес "Арсенал" учун муҳим футболчи бўлганди", - деди Венгер.



