Венгер Мбаппени Пеле билан солиштирди

Eldor Akmurzayev
3 мар 2021
Франциялик мутахассис Арсен Венгер ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ва футбол афсонаси Пеле ҳақида гапирди.

“Йиллар давомида Мбаппе ва Пеле ўртасидаги ўхшашлик ҳақида гапириб келаман. Пеле 4 та мундиалда ўйнаб, учтасини ютган. Килиан эса 22 ёшида битта ЖЧда қатнашишга улгурди ва олтин медални қўлга киритди. Мбаппенинг имконияти даражаси чексиз, у Париж ёки Мадридда энг зўри бўлади”, дейди Венгер.

Мбаппе жорий мавсум клуб либосида 31 ўйинда қатнашиб, 23+5 натижага эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Le Parisien