

"Биз ўз ўйинимизни кўриб чиқиб, камчиликларни тўлдиришимиз зарур. Янги футболчиларни харид қилиш вазиятни ўнглаш дегани эмас, бу ҳақида хатто ўйламаслик лозим. "Вест Хэм" яхши ҳаракат қилди, табриклаймиз ва тез орада ўйинимиз қайтишига умид қиламиз. Қайтараман, бундай мағлубиятдан сўнг харидларни эмас, ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак" - дейди Венгер.



