UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  2 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  4 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  4 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  11 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  4 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  3 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2

Венесуэлалик ТВ шарҳловчиси Альфредо Коронис: "Терма жамоамиз учун янги давр бошланмоқда" Янгиликлар

Венесуэлалик ТВ шарҳловчиси Альфредо Коронис: "Терма жамоамиз учун янги давр бошланмоқда"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида Венесуэла терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мазкур баҳсдан аввал венесуэлалик ТВ шарҳловчиси Альфредо Коронис билан боғланиб, бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Венесуэлада Ўзбекистон мамлакати ва ўзбек футболи ҳақида нималар билишади?

- Тўғрисини айтсам Ўзбекистон мамлакати ҳақида кўп нарса билмаймиз. Давлатларимиз ўртасида қандайдир ҳамклорликлар борлигини биламан холос. Собиқ Иттифоқ мамлакати эканидан хабарим бор. Венесуэлада футбол биринчи рақамли спорт тури эмас, бизда барча учун бейсбол - биринчи рақам. Бизнинг одамлар фақат АПЛ, Ла Лига ва А Серияни билишади холос.

- Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак Осиё кубогига тайёргарлик олиб бормоқда, Венесуэлачи?

- Терма жамоамиз айни пайтда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарликни олиб бормоқда. КОНМЕБОЛда саралаш шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.




- Қатардаги Жаҳон чемпионати саралашидан кейин терма жамоаингиз неча фоизга ўзгарди?

- Катта ўзгариш бўлгани йўқ. Сабаби Қатардаги мундиалга саралашнинг ўзи биз учун ўтиш даври эди, яъни унгача ўзгаришлар бўлиб бўлганди. Ҳозир фахрий футболчилар орасидан фақат Рондон ва Ринкон ўйнамоқда, қолгани ёшлар.

- Қатарда Аргентинани мағлуб этган Саудия Арабистонига қарши ўйиндаги ғалаба Венесуэла учун қанчалик муҳим эди?

- Жуда муҳим эди. 1 ой олдин Аргентина ва Колумбия терма жамоасининг собиқ устози Хосе Пекерман Венесуэла бош мураббийи эди. Бизнинг Федерациямиз Пакерман билан шартномани бекор қилди ва унинг ёрдамчиси Батиста бош мураббий этиб тайинланди. Саудия Арабистонига қарши баҳс терма жамоамиз учун янги даврнинг бошланиши эди, шу боис бу даврни ижобий натижа билан бошлаш жуда муҳим эди.

- Соломон Рондонни ҳисобга олмаганда, айни пайтда терма жамоаингиздаги энг яхши футболчилар ким?

- Сардоримиз Томас Ринкон. Ундан кейин Янгель Эррера ("Жирона") и Жефферсон Сотельдо ("Сантос"). Аммо бу иккала футболчи ҳам айни пайтда жароҳати боис терма жамоа сафида эмас.

- Мободо Ўзбекистон билан ўйинда Венесуэла мағлуб бўлса, фожиа бўладими?

- Йўқ, юқорида айтдим янги бош мураббий билан янги давр бошланмоқда. Бу табиий жараён. Мободо Ўзбекистонга мағлуб бўлсак ҳам биз учун фожиа бўлмайди деб ўйлайман.

- Икки етакчи футболчида жароҳат бор дедингиз, яна бошқа сабаб билан терма жамоага чақирилмаган футболчилар борми?

- Жароҳат олганлар кўп. Қуйидаги футболчилар айни пайтда жароҳат олишган ва терма жамоа билан бирга эмас:
Йеферсон Сотельдо ("Сантос", Бразилия)
Янгель Эррера ("Жирона", Испания)
Уилкер Фариньес ("Ланс", Франция)
Науэль Феррареси ("Сан-Паулу", Бразилия)
Серджио Кордова ("Ванкувер", Канада)
Дарвин Мачис ("Вальядолид", Испания)
Жефферсон Саварино ("Реал Солт-Лейк", АҚШ)

- Интервью учун катта раҳмат, Венесуэла терма жамоасига ЖЧ-2026 саралашида омад тилаймиз.

- Раҳмат, ўз навбатида Ўзбекистонга ҳам Осиё кубогида омад ёр бўлсин!

Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика