UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Рома" "Атлетико" собиқ ўйинчиси билан эркин агент мақомида шартнома имзолайди  0 10:45"Ал Насср" бразилиялик иқтидорни сотиб олди  1 10:14"Romaspress" нашри бугунги учрашув учун римликларнинг эҳтимолий таркибини эълон қилди  2 09:45Flashscore. Раҳмоналиев ва Ашурматов кечаги мағлубиятдан сўнг неч баҳога лойиқ кўрилди  1 09:19"Рома" етакчиларидан бири фаолиятини Саудияда давом эттиради  1 09:15Туркия чемпионати. "Галатасарой"да йирик ғалаба, Батшуайи пенальтидан гол ура олмади  2 08:47Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:35А Серия. Лукаку "Наполи" сафида дебют голини урди, Абрҳам "Милан"даги биринчи ўйинида ассист амалга оширди  4 08:20"Вест Хэм" футболчиси Хебай жамоасига кўчиб ўтди  2 07:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:19А Серия. «Милан» яна ғалаба қозона олмади,«Наполи»дан эса супер камбек  1 01:44Гринвуд "Марсель" сафида Лига 1даги 3та ўйинда 5та гол урди. Бу ишни сўнгги 50 йилда фақатгина Балотелли қила олганди  4 01:20Холанд АПЛдаги 30 йиллик натижани такрорлади  6 00:53"Барса" 2016 йилнинг декабридан бери илк бор 7+ тўп фарқи билан ғалаба қозонди  7 00:20АПЛ. Иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган "Эвертон" ўйиннинг сўнги дақиқаларида 3 та гол ўтказиб оғзидаги ошни олдирди  9

ВЧЛ, Аҳмедов академияси, 12-сектор ва ҳокимият ёҳуд Наманганга футбол қайтмоқда Янгиликлар

ВЧЛ, Аҳмедов академияси, 12-сектор ва ҳокимият ёҳуд Наманганга футбол қайтмоқда

Балки бу мақола наманганликлар учундир, лекин "Навбаҳор"ни ўзбек футболи олдида тутган ролини инобатга олсак, бу бевосита Ўзбекистон учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

ВОДИЙ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ

19-20 август кунлари Наманган вилояти футбол федерациясининг биринчи Вице-президенти Баҳром Холмирзаев ва водийдан саралаб олинган 10та 2005 йилда таваллуд топган футбол клуб ва мактаблари, "Championat.asia" ва "Best Sport Media" ўртасида чемпионалр лигасининг формати устида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда барча клубларнинг бош мураббийлари ва раҳбарлари иштирок этдилар. Қувонарлиси шундаки, водий чемпионлар лигасига бўлган эътибор юқори сифатда. Дастлабки мавсумда ташкилий ишларда бироз камчиликлар бўлиши мумкин, аммо бу ечса бўладиган масала. "Нефтчи", "Навбаҳор", "Андижон", "ЎзДонгЖу" каби жамоаларни турнирда иштирок этиши мусобақанинг савиясини белгилаб берса ажаб эмас. Нима учун 2005 йиллар? Сабаби шу авлод вакиллари 2018 йилда спорт коллежларига имтиҳон топширадилар. Имтиҳонда алдамчи ҳаракатлар бўлмаслиги учун, биз 8 ой давомида ёш футболчиларни назорат қилиш имкониятига эга бўлаяпмиз. Бундан буён водийдаги футбол коллежларига фақат ва фақат энг сара футболчилар киришларини таъминлаш бош мақсадимиз. Қолаверса, ВЧЛнинг ютуғи шунда бўладики, унда иштирок этадиган барча жамоа футболчилари "киндер" паспортга эга бўлишлари керак бўлади. Шунда бизда ёш билан муаммо бўлмайди.


ОДИЛ АҲМЕДОВ АКАДЕМИЯСИ

Наманган спорт коллежи билан ҳамкорликда иш бошлаган Одил Аҳмедов академияси айни пайтда Тошкент вилоятининг Нанай қишлоғида Рауф Инилеев ва Шерзод Жўраев (Намангандаги Нанай эмас, Сижжак яқинида) бошчилигида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаяптилар. Аввалига кўпчилик ота-оналар фарзандларини бу коллежга беришни истамадилар. Чунки, сўнгги йилларда у ердан бирон бир яхши футболчи чиқмай қўйганди. Аҳмедов ва вилоят ҳокимлигини ташаббуси билан бу камчиликка эътибор қаратила бошланди. Бугунги кунда мазкур синф энг замонавий спорт инвинтарлари билан таъминланиб бўлди. Ҳар бир болага ортиғи билан етадиган тўплар харид қилинди. Вилоятлардаги асосий муаммо инвинтарларни етишмаслигида. Академия 7 синфдан коллеж, 7 синфгача ўзи мустақил фаолият олиб боради. Бу борада "Odil Junior" лойиҳаси водий бўйлаб ишга тушади. Янги йилнинг баҳорига келиб, футбол мактаби ўзининг замонавий спорт базасига эга бўлиши керак. 26 август куни Одил Аҳмедовни ўзи коллеж ўқувчилари билан пойтахтда учрашув ўтказади ва уларга керакли маслаҳатларини беради.


"НАВБАҲОР" АКАДЕМИЯСИ

Аҳмедов билан кетма-кетликда "Навбаҳор" академияси ҳам ишга тушиш арафасида турибди. "Навбаҳор"-96 сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган Дилшод Алиев ҳозирда "Навбаҳор" футбол жамоасининг ўринбосарлари ва унга футболчиларни етказиб берувчи мактабга маъсул этиб тайинланди. Ҳозирдаги бош мақсад, 2018 йил учун чемпионатнинг сўнгги поғонасида юрадиган эмас, кучли бешликка кирадиган ўринбосарлар таркибини тузиш. Шу йўл орқали "Навбаҳор"нинг асосий таркиби маҳаллий истеъдодлар билан бойитиб борилади. Маълумот учун, Дилшод Алиев "Насаф"нинг асосий таркибидан жой олган, 1998 йилда таваллуд топган Ислом Рашидхоновнинг дадаси. Ўз пайтида "Навбаҳор" жамоасининг назарига тушмаган ёш футболчи Рўзиқул Бердиев томонидан кашф қилинди. Ўзга вилоятларни гуллатиб юрган наманганлик ёшлар қанча? Бундан кейинги мақсад, уларни Наманганни ўзида асраш.


12-СЕКТОР

Водийга сафарим давомида "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувига ташриф буюрдим. "Истиқлол" стадионига автотураргоҳ томонидан кирганлигимиз боис, у ердаги чипталар фақат 13-17 секторлар учун сотилаётган экан. Дўстим билан чипта олиб сектор томон кириб бордик. Кирганимдан сўнг билдим-ки, бу мухлислар учун аталган сектор экан. Шу куни чамаси 2500 нафар наманганлик мухлис Фарғонага ташриф буюрган эди. Секторга кирганимда, мухлислар "Championat.asia" деб бақиришгани, тўғриси кишини қувонтирмай қолмади, эътибор учун барчангизга раҳмат, фарғоналикларга ҳам!

Мени қувонтиргани мухлис маданиятини ошиб бораётгани. Сўнгги йилларда ўзбекистонлик мухлислар ўртасидаги адоватларни сўниб бораётгани, аксинча дўстлашиб боришаётгани маданият белгиси деб биламан. Биз ўзбекмиз ахир, Овропада стадионларидаги жан-жаллар бизнинг маданиятимизга тўғри келмайди. Фарҳод ака бошчилигидаги мухлислар клуби ўз суюкликларини жуда чиройли тарзда олқишлаб турдилар. Иккинчи томонда "Нефтчи" мухлислари (кейинги сафар албатта фарғоналикларнинг секторида ўтираман). Тўғри гуруч курмаксиз бўлмайди, баъзи мухлислар икки томондан ҳам сўкиниб туришди. Лекин улар жуда озчилик эди. Яна бир қизиқ ҳолатни айтмасам бўлмайди. Мухлис борки, ўз жамоаси томон чалинган хуштакка ҳакам томон "ташланади", ахир бу ўйин. Хуштак ё унга, ё бунга чалинади. Қўполликсиз ўйнайдиган жамоа йўқ... Қисқаси, "Навбаҳор" мухлислар клубининг савияси кескин суратда ўсган! Энди наманганлик футбол мутасаддилари шунга қараб иш қилсалар бўлгани.


ҲОКИМИЯТ

Кико Зунигани Наманганга олиб борганимизда вилоят ҳокимининг шаҳсан ўзи биз билан мулоқотга чиққан эди. Хайрулла Хайитбоевичнинг бугунги Наманган футболига қилаётган эътибори тақсинга лойиқ. Шавкат Абдуразақовни шаҳар ҳокими этиб тайинланиши эса, келажак машинасини юришида янада тезлатиб юборди деб айтсам, гапим муболаға бўлмайди. Сабаби, айнан шу кишининг ташаббуси билан "Навбаҳор" жамоасининг ўринбосарларининг иш сурати кескин ўзгартириб юборилди. Икки ҳокимнинг қўллаб-қувватлаши, росмана ишлаётганларга кенг йўл очиши орқали яқин беш йил ичида "Навбаҳор"ни маҳаллий футболчилар асосида тузилган жамоа сифатида камида бронза медалини қўлга киритишини кутишимиз мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев


Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика