Варан: "Манчестер Юнайтед"ни етакчилар сафига қайтариш - катта чақирув"

Mirjalol Normatov
18 сен 2021, 00:15
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги ушбу жамоа таркибига ўтгани ҳақида гапирди.

"Бу менинг менталитетим. Янада яхшироқ бўлишни истайман. Бу мен учун янги чақирув. Бошқа турнир, бошқа менталитет, бошқача атмосфера. Бу ерга янги келганлар ҳар бир кундан завқ олади.

"Манчестер Юнайтед"ни етакчилар сафига қайтариш - катта чақирув. Одамлар ғалаба қозонишни, клуб билан ақлбовар қилмас ишларни қилишни исташади. Бу мен учун катта мотивация", - деди Варан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports