UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  1 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  4 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  4 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12

VAR қачон Суперлигани тўлиқ қамраб олади? Янгиликлар

VAR қачон Суперлигани тўлиқ қамраб олади?

Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми ҳақида гап кетса, Video Assistant Referee тизими иштирокидаги ўйинлар сонининг камлигидан нолийдиганлар етарлича.

30 июль куни ЎФА ҳакамлик-инспекторлик қўмитаси раҳбари Эркин Бахтиёров сайтимизга берган интервьюсида 2-давра ўйинларида Video Assistant Referee тизимини кўпроқ ўйинларга жалб қилиш мақсадида янги техникалар олиб келингани ҳақида гапирганди. Бу борада кенгроқ маълумот олиш учун Диёр Имомхўжаев билан боғландик. ЎзПФЛ раҳбаридан бу тизимнинг истиқболи, давлат имтиҳонларининг футболга таъсири ва Про-лига борасидаги саволларимизга жавоб олдик.

ПФЛ режаси

— Янги техникалар 13-тур доирасида пойтахтда ўтказилган ўйинларда синовдан ўтказилди. Режа шундай: мавсум охирига қадар ВАР ишлайдиган ўйинлар сонини 1 та турда 4-5 тага чиқарамиз. 2-давра бошидан шундай бўлади.

ВАР ишлайдиган ўйинлар рўйхати қандай шакллантирилади?

— Бунга қадар марказий ўйинларни танлашга ҳаракат қилинаётган эди. Энди бу жараённи қуръа орқали аниқлаш варианти бор. Қуръа бўлса ҳам, биз фақат йўналишни саралаб олишимиз мумкин. Биласиз, водий ёки пойтахтда 1 кунга 2 та ўйин қўйилмайди, кетма-кет кунларда бўлади. Шунда 1 та йўналиш водийга борадиган бўлса, 1-кун "Қўқон-1912", кейинги кун эса "Навбаҳор" ёки "Андижон" иштирокидаги ўйинда ишлайди. 2-йўналиш зиммасига "Сўғдиёна" ва "Насаф" кирса, 3-си Тошкентдаги ўйинларни қамраб олади.

Муборак ва Термиздаги стадионларда  ВАР ишлаши учун шароит йўқ. Буни келаси мавсумга тўғриласа бўладими?

— Йўқ. Келаси мавсумдан тўғрилаш учун Термизга КТС олиб келишган. Бу телевидениега боғлиқ ҳолат. Бизда КТСларнинг камералари кам. Мисол учун, энг катта КТСда 8 та камера бўлса, қолганлари 6 талик, айрим ўйинларда 4 та камера ҳам ишлайди. Термиздаги ўйинни 2 та камера орқали олишади. Шунинг учун ҳам такрорий лавҳалар йўқ. ВАР шундай технологияки, унинг ичида ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлайдиган 2 та камераси бўлиши керак. Аммо, бизга олиб келинганда камера қўшилмаган. Шу туфайли телевидениенинг 2 та камерасини ВАРга олиб беришга тўғри келяпти. Бу трансляция сифатини туширади.

Ҳозир бу борада талаб қўйганмиз. Мен шу ерда бўлсам, келаси мавсумгача барча техникаларни тўлдиришга ҳаракат қиламан. 

ВАР қачон барча ўйинларни қамраб олади?

— Шунга ҳаракат қиляпмиз. Насиб бўлса, 2022 йилги мавсумнинг барча ўйинларида ВАР ишлайди. Шунда ҳам Сурхондарё телевидениеси талабга жавоб берса. Чунки Тошкентдан йўлга чиққан КТСнинг Термизга етиб бориши 2 карра харажатли иш.

Тез орада тест имтиҳонлари бошланади. Бу футболга қанчалик таъсир қилади?

— Аллақачон таъсир қилишни бошлади. Мен Тошкентда бўлганим учун "Пахтакор" ва "Бунёдкор"даги ҳолатни ўзим назорат қилдирдим. Шунақа қиляпмизки, парталар ўйинга таъсир қилмайдиган жойларга қўйиляпти. Хабарингиз бор, бу йил тест имтиҳонлари кечқурун ўтказилади. Биз жамоалар стадионга кириб-чиқиши учун ҳалақит қилмасликларини илтимос қиляпмиз. Лекин, баъзи клублар бунинг устида ишламаяпти. Бугун Жиззахдан хабар келди. Эътибор қилинг, ДТМ стадионга келиб хоҳлаган жойига ўтиргиси келади. "Сўғдиёна" мутасаддилари бу борада музокара қилиб, парталарни стадион атрофига жойлаштириши керак.

"Насаф"даги барча муаммолар бартараф қилиндими?

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика