⚡️ Ваниҳоят, Блаттер ва Платини оқланди!

Eldor Akmurzayev
9 июл 2022, 09:15
ФИФА собиқ раҳбари Йозеф Блаттер ва УEФА собиқ президенти Мишель Платини айбсиз деб топилди.

Блаттер ҳамда Платини фирибгарлик, нотўғри бошқарув, ишончни суиистеъмол қилиш ва қимматли қоғозларни қалбакилаштиришда айбланганди.

Кеча, 8 июлда эса Швейцария суди собиқ раҳбарларни айбсиз деб топиб, уларни оқлади.

Аввалроқ, Швейцария Бош прокаратураси Блаттер ва Платинини 2011 йилда 2 млн швейцария франки (тахминан 2,08 млн доллар)ни ноқонуний равишда ўзлаштирганликда айблаганди. Улар буни рад этиб, тўлов Платинининг 1998-2002 йиллардаги консалтинг фаолияти билан боғлиқлигини таъкидлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Reuters