Ван Перси фаолиятидаги тўп суриш энг қийин бўлган жамоани айтди
17 май 2018 22:48
Янгиликлар
Ван Перси фаолиятидаги тўп суриш энг қийин бўлган жамоани айтди
“Юқори даражадаги футбол “қурбон”ларсиз бўлмайди. Англия ўтказган йилларим ўзим ҳақимда хулоса чиқаришимга имкон беради. АПЛда футбол савияси доим юқори даражада. Мен Чемпионлар лигасидаги ўйинларимни худди машғулотдагидек қабул қилганман.
АПЛда эса сенга 2-3 метр масофада тўпни қабул қилиш учун имкон бўлса, бу сенинг омадинг чопганидан дарак. “Болтон”, “Суонси” ва “Шеффилд Юнайтед” сингари жамоаларга қарши баҳсларда бундай имкониятлар бўлмасди.Ёки стадионида доим шамол эсиб турадиган “Сток Сити”ни олайлик. Бу жамоа майдонида доим сўнгги “жанг”га чиққандек майдонга тушардим. “Сток”ка қарши баҳс – дунёдаги энг қийин ўйин. Бу каби ўйинларда ўз имкониятларингдан икки карра яхшироқ ҳаракат қилиш лозим бўларди”, дея айтиб ўтди ван Перси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар