Ван Нистелрой: “У мени тўпурар бўлишимни истамаганди”

Eldor Akmurzayev
7 мар 2020, 20:43
МЮнинг собиқ форварди АПЛ 2001/02 йилги мавсум тўпурари бўлишига Алекс Фергюсон ҳалақит қилгани ҳақида гапирди.

“Премьер-лига якунига уч тур қолганида титулни қўлга киритиш имкониятини маҳрум бўлдик, аммо мен тўпурарлар пойгасида етакчи эдим. Алекс Фергюсон эса кимдир ўзиб кетиши учун қолган ўйинларда мени захирига ўтказиб қўйди. МЮ чемпионатни юта олмагани боис, Фергюсон ҳам мени ғолиб чиқишимни хоҳламади”, дейди голландиялик.

Эслатиб ўтамиз, ўша мавсум “Арсенал” афсонаси Тьерри Анри 24та гол билан мусобақа “Олтин бутса”сини ўзиники қилиб олганди. 2-ўриндаги Нистелрой ҳисобида эса 23 тўп бор эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru