Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!
28 ноя 2024 02:14
Янгиликлар
Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!
МЮни қисқа муддат ичида муваффақиятли бошқарган мураббий ўзига иш топди.
Руд ван Нистелрой тез орада "Лестер" клуби бош мураббийига айланади. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар берди. Томонлар барча шартларни келишиб олишган.
Нистелрой шу ҳафта "Лестер" раҳбарияти билан музокаралар ўтказган. Мураббий шанба куни ўтказиладиган "Брентфорд"га қарши ўйинга қадар таништирилиши мумкин.
Маълумот учун, Руд ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг штаби таркибида ишлаганди. Тен Хаг истеъфога чиқарилгач, Руд бир неча учрашувларда МЮни бошқарди ва яхши натижа кўрсатди. Манчестер клубига Рубен Аморим келганидан сўнг Руд ван Нистелрой жамоани тарк этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар