

"Футболчилар ҳам одам, улар гол уришни истайди. Баъзида буни жуда қаттиқ исташади. Менимча, Руни билан ҳам шундай ҳолат бўлса керак. Омадсизликлар туфайли у ўз кучига шубҳа билан қараши мумкин, бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламан.
"Бавария"да Марио Гомес баҳс давомида бор-йўғи 9 маротаба тўпга тегинар, аммо ҳар ўйинда гол урар эди. Ҳужумчиларимиз тўпга кам тегинади дея олмайман, лекин тўпга эгалик қилганингда ишончлироқ ҳаракат қилишинг лозим" - дейди мураббий.



