

"Қайтиш? Клубда Ули Хёнесс президент бўлган пайтда, яна "Бавария"да ишламаган бўлардим. Филипп Лам чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнарди, аммо мен уни қарама-қарши қанотга олдим. Шундан сўнг Хёнесс билан баҳслашиб қолдим, у Ламнинг чапда ўйнашини истаган. Воқеалар ривожи мен ҳақ эканлигимни исботлади. Филипп ўнг қанотда ўйнаб Чемпионлар лигаси ва жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди" - дейди ван Гал.



