UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Австралия - Саудия Арабистони. Онлайн натижа  3 13:55Суперлига учун плей-офф ўйинлари санаси маълум  1 13:35"Истиқлол" Кожони "Динамо"дан қанчага сотиб олиши маълум  3 12:50Чемпион бўлган "Насаф" футболчилари нимадан хафа?  21 12:28Эшитдик-да! ФИФА "Нефтчи"га трансфер тақиқи қўйиши мумкин  7 11:55Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан ўйин учун тахминий таркиблари  25 11:44"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  3 11:22Степан Атоян: "Ўзбек футболида инфратузилма жиҳатидан катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда"  8 08:52"Барселона" Ольмони иккинчи даврага рўйхатдан ўтказиши учун яхшигина пул топиши лозим  4 08:41«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи  5 08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан таклиф тушди  5 08:03Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи  1 07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  43 07:30МЮ ёзда 50 миллион евро сарфланган футболчини қишда ижарага бермоқчи  3 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  5

Ван Дейк ўн йил олдин ва ҳозир Янгиликлар

Ван Дейк ўн йил олдин ва ҳозир

Ўтган йили қишда "Ливерпуль" бутун дунёни ларзага келтирди.

75 миллион фунт - ҳимоячи учун тарихда ҳеч қачон тўланмаганди (Харри Магуайрдан олдинроқ) ва бу шартли равишда Серхио Рамос ёки гипериқтидорли Маттейс де Лигт учун эмас, балки ўртамиёна ҳисобланмиш "Саутгемптон"клубидаги Виржил ван Дейк учун тўланди.

Орадан бир ярим йил ўтди ва мерсисайдликлар сармояси ўз самарасини бергани аниқ бўлди. Юрген Клопп ўз сафига идеал марказий ҳимоячини қўшиб олди, у Премьер-лиганинг бутун мавсумида бирор марта ҳеч кимга бирга-бир вазиятда алданмади. Фақат ўтган ҳафта "Арсенал" сафига янги келган Николас Пепе буни уддалади. Ўйлаб кўряпсизми? 50та ўйинда биринчи марта!

Энди Виржил "Ливерпуль"га Чемпионлар Лигаси совринини олиб келди ва Европанинг энг яхши ўйинчисига айланди (ҳа, бу Месси ва Роналду эмас!)

Ўн йил олдин ҳеч ким ван Дейкка катта мартаба ваъда қилмаганди. "Ливерпуль"нинг бўлажак юлдузи 17 ёшида она шаҳри Бреданинг бой ҳудудида жойлашган OncleJean ресторанида идиш ювувчи бўлиб ишлади. Ван Дейк соатига 4 евро + чойчақага эга бўлди. Бу пайтда баъзи ўспиринларнинг топ-клубларда миллионлаб маблағга эга бўлган шартномалари бор эди.  

Ван Дейкнинг собиқ иш жойи

Бредада ҳеч ким ҳимоячининг истеъдодини пайқай олмади, шунинг учун у машғулотларга доимий равишда Виллем ИИ жойлашган қўшни Тилбургга қатнарди. Ван Дейк Бредага поездда 30 дақиқада қайтиб келарди, кейин вокзалдан велосипед олиб, OncleJean’даги ишига келиш учун тахминан 15 дақиқа вақт сарфлаган. Бу ҳар куни такрорланган.

Биламизки, Голландияда ёш истеъдодлар билан қандай ишлашни билишади. Ушбу мамлакатнинг кўплаб 18-19 ёшли футболчилари аллақачон профессионал ва моҳир футболчи бўлиб улгуришган. Аммо, ван Дейкнинг ҳолати Голландияга хос ҳолатда эмас. Ҳатто “Виллем II” унга озроқ имконият бермади ва хотиржам равишда Гронингенга кузатиб қўйди.

 

Ўша пайтда Тилбург шаҳри жамоасини "Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Алфонс Гронендайк бошқарган. У нега ван Дейк ўз клубида дебют қилмаганлигини тушунтириб берди.

"Виржил атиги 17 ёшда эди ва жамоа лигада қолиш учун курашаётганди. Ван Дейк ёшлар жамоасида эди, шунинг учун тан олишим керак, мен у қандай ўйнаганини кўрмаганман ва  унинг кимлигини ҳам билмасдим. Ўша пайтлар менга ёшлар жамоасида бир нечта иқтидорли йигитлар борлигини айтишди, аммо сиз лигадан тушиб кетаётган пайтингизда, ёш болаларни жангга ташлаш ҳақида ўйламайсиз", - деди Гронендайк The Telegraph нашрига берган интервьюсида.

Ван Дейкни ўша пайтда "Гронинген"да ишлаган ва ҳозирда "Аякс"да фаолият юритаётган скаут Хенк Велдман пайқади. Айтганча, айнан ўша "Виллем II"да "Аякс" учун Френки де Йонгни топган шу скаут бўлади. "Гронинген"даги марказий ҳимоячи икки мавсумни яхши ўтказди ва «Селтик»га атиги 3 миллион еврога сотилди. Лекин нима учун айнан "Селтик"? Нега Эредивизининг "Аякс", "ПСВ", "Фейеноорд" каби гранд клублари жаҳондаги энг яхши ҳимоячини аниқлай билишмади?

"У жуда баланд бўйли йигит! Ван Дейкнинг ёнидан ўтиб кетаётганда, қандайдир баскетболчига ўхшатишарди. У майдонга чиқди ва шунчаки ақл бовар қилмайдиган ишларни қилди. Мен ван Дейкнинг ўйинини кўрганимда, уни асосий жамоага киритишга шубҳам йўқ эди. У жуда кучли футболчи эди, лекин вақти-вақти билан бепарволик қилиб туради», - деди ван Дейкнинг "Горининген"даги мураббийи Роберт Маскант The Telegraph нашрига.

Маскантнинг сўзларига кўра, ван Дейк кўпинча Голландиянинг энг яхши клубларига қарши ўйинларда кўп хато қилган.

Ёш ҳимоячи "Селтик" скаути Жон Парк назарига тушди. Аслида у "Утрехт" ярим ҳимоячиси Майк ван дер Хорннинг ўйинини томоша қилиш учун келганди (ҳозирда "Суонси"да), аммо вазият тақозоси билан эътибори айнан Виржилга қаратилди. 

Виржил ван Дейк “Гронинген” сафида

“У ишонч билан ўйнади. Видеода маълум бир ўйинчи сизга мос келадими ёки йўқлигини аниқлаш қийин. Жонли ҳаммаси умуман бошқача кўринади. Виржилнинг футбол майдонида қандай фикрлаганини кўрдим. У ностандарт нарсаларни қилишдан ҳеч қўрқмади ва агар бирор нарса ўхшамаса, у таслим бўлмасдан бошқа усулда ҳаракат қилиб кўрарди”, - дейди Парк.

"Кейин мен англадимки, ван Дейк Англия чемпионати ўйин тизими учун жуда мос келади. Мен уни "Селтик"га тавсия қилганимда, бу йигитдан ажойиб ўйинчи етишиб чиқишига шубҳа қилмаган эдим".

Голландия терма жамоасининг бўлажак сардори "Селтик"да икки ажойиб мавсумни ўтказди ва "Саутгемптон"га 16 миллион еврога трансфер қилинди. У ерда ҳамюрти Роналд Куман билан бирга ишлади, ўйиндан ўйинга ўсиб борди. Натижада, баланд бўйли марказий ҳимоячи "Саутгемптон" юлдузига айланди.

Кейинчалик Виржил "Ливерпуль" томонидан қизиқиш бўлганлигини билиб, "Саутгемптон" машғулотларини ўтказиб юборишни бошлади, асосий жамоа билан ишлашни тўхтатиб қўйди, аммо барибир ўз мақсадига эришди. "Энфилд"да ван Дейк Премьер-лиганинг энг яхши ҳимоячиси бўлди ва унинг Мерсисайддаги ҳикояси энди бошланди!  Энди у Канаварродан кейин "Олтин тўп"ни олган биринчи ҳимоячига айланса, ҳеч ким ажабланмайди. 

Хулоса ўрнида, қаҳрамонимиз ўн йил олдин соатига 4 евро эвазига идиш ювиб юрганини ва дўстларини Mc Donalds’га олиб бориб турганини эслатиб ўтмоқчимиз... Келажакка ва орзуингизга ишонинг, дўстлар!  

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика