UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  0 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  4 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10

Ван дер Вил туркиялик фирибгар ҳийласига чув тушди Янгиликлар

Ван дер Вил туркиялик фирибгар ҳийласига чув тушди

"Фенербахче" ҳимоячиси Грегори ван дер Вил Туркияга кўчиб келганидан бир ой ўтиб фирибгар қурбонига айланди.

2016 йилнинг ёзида голландиялик ПСЖдан Суперлигага ўтади. Футболчи "Haber" телеканалига интервью бераётганида, 4,5 млн. долларга чув тушгани ҳақида айтиб берди.

"Туркияга кўчиб келганимдан бир ой ўтиб Юмит Акбулут исмли бизнесмен билан учрашдим. У менга бизнес таклиф берди ва унга ишондим. Кейин компанияларни ишга солиш учун унга 4,5 млн. доллар бердим. У тўрт ой ичида бизга пул ишлаб бермоқчи эди.

Бир неча ой ўтиб ундан иш ҳақида сўрадим. У эса шундай деди: "Пуллар ҳақида унут, чунки бу Туркия ва бу ерда бизнес бошлаб бўлмайди". У алдаган экан. Бу менга ва фаолиятимга таъсир кўрсатди" - дейди ван дер Вил.

Голландиялик ҳимоячи клуб адвокатига мурожаат қилди. Шу билан бирга ван дер Вил фирибгарлик борасида судга ҳам арзнома топширди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика