Ван дер Сар: "Де Лигт фаолиятини Англия ёки Испанияда давом эттирса керак"

Aslanov Jasurbek
9 май 2019
"Аякс" бош директори Эдвин ван дер Сар жамоа ҳимоячиси Матейс де Лигтнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Навбатдаги баҳслар де Лигт учун "Аякс" таркибидаги сўнгги учрашувлар бўлса керак. У клубни юқори нотада тарк этади деб умид қиламан. Де Лигт болалигидан бу ерда ва тез орада гранд жамоа вакилига айланади. У Англия ёки Испанияга кетса керак" - дейди ван дер Сар.

Олдинроқ, де Лигт "Барселона"га ўтишни истаётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia