Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди

Omonjon To`xtamirzayev
31 янв 2025, 19:33
"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар "қизил иблислар" кипери Андре Онана ҳақида фикр билдирди.

"Ким билади, балки ҳозир буни гапиришга вақтлироқдир. Андрени олдинда ақлбовар қилмас лаҳзалар кутмоқда. У тажриба тўпламоқда ва яхши голкипер учун зарур бўлган барча ҳислатларга эга.

Бир нарса аниқки, у салоҳиятга эга футболчи. Унга ишонч билдириш зарур, шунда у янада кучлироқ бўлади. Муҳими, у ишга тўғри муносабатда бўла олади ва барчаси яхши кетса, Андре узоқ йиллар "Манчестер Юнайтед" дарвозасини қўриқлаши мумкин", - деди Эдвин ван дер Сар.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: goal.com