Вальверде: "Яхши сурат яратиш - қийин учрашувдаги ғалабага ўхшайди"

Aslanov Jasurbek
30 дек 2018, 16:40
"Барселона" устози Эрнесто Вальверде мураббийликни фотографликка солиштирди.

"Мураббий ҳам фотографдек гап. Билсангиз керак, мен сураткаш бўлганман. Доимо суратларим унга қараган инсонга роҳат бағишлашини хоҳлайман. Яхши сурат яратиш - қийин баҳсда ғалаба қозонишга ўхшайди" - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде 2017 йилдан бери "Барселона"ни бошқариб келмоқда. 54 ёшли мутахассис Каталония клуби билан ЛаЛига ва Испания Кубогида зафар қучди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Vanguardia