

“Ўйиндаи айрим ҳолатлардан қониқдим. Аммо рақибда ҳам ғалаба қозониш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Ўйин юқори “темп”да ўтди. Биз ғалабага эриша олмадик. Майдон жуда оғир эди ва бу ўйинчиларга қийинчилик туғдирди.
Мураббий таркиб ротацияси бўйича қарор қабул қилар экан, бу жуда катта таваккалга асосланади. Чунки ҳамма натижага қараб хулоса чиқаради. Мен қўл остимдаги таркибдан мамнунман, ўйлайманки, захирамиз етарли. Бу бугунги ўйинда яна бир бор барчага намойиш этилди”, дея таъкидлади “Барса” устози.



