UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  3 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  3 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1

Вальверде қизил карточка олди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди Янгиликлар

Вальверде қизил карточка олди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания Суперкубогининг финал ўйини доирасидаги "Атлетико"га қарши баҳсда қизил карточка олди.

Ўйиннинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди ва қўшимча таймларга мурожаат қилинди. 21 ёшли Федерико Вальверде эса ўйиннинг 114-дақиқасида четлатилди. У "қаймоқранглилар" дарвозабони Тибо Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган "Атлетико" форварди Альваро Моратанинг орқасидан йиқитди. Агар ушбу вазиятда қўполлик ишлатилмаганида, Испания терма жамоаси ҳужумчиси вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди.

Шундай қилиб "Реал" Федериконинг спортчиларга хос бўлмаган ҳаракати туфайли пенальтилар сериясига қадар етиб борди ва унда "қироллик клуби"га омад кулиб боқди. "Реал" 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кубокни боши узра баланд кўтарди.

Уругвайлик ярим ҳимоячи эса қизил карточка олганига қарамасдан ўйиннинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотга сазовор бўлди.

Симеоне: "Айнан у ўйинни ютди. Бу Вальверде учун муҳим вазият эди. Мен унга хавотир олмаслигини, унинг ўрнида бошқаси бўлганда ҳам шундай қилишини айтдим".

Вальверде: "Албатта, мен бундай қўпол ўйнамаслигим керак эди. Мен Моратадан узр сўрадим. Бу мен қилишим мумкин бўлган ягона иш эди. Бутун бошли мураббийлар штаби мени қўллаб-қувватлади. Симеоне ҳам мажбур бўлмасада бу ҳақда менга гапирди".

Облак: "Вальверде бизни яққол гол уриш имкониятимиздан маҳрум қилди. Ўйин пенальтигача борди, пенальти - бу лотерея. Улар гол уришни уддалашди, биз эса йўқ. Энди бошни баланд кўтариш ва ўйнашни давом эттириш керак. Ўша фолни кўриш ёқимсиз эди. Бу ҳақиқий қизил карточка. У бундай қарори орқали бизни гол уриш имкониятидан маҳрум қилди. "Реал" ўйинчиларини табриклайман. Биз ушбу кубокни ютмоқчи эдик, аммо омадимиз келмади".




Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика