Вальверде: "Класико"дан олдин ЧЛдаги ғалабалар "Барселона"га устунлик беради"

Aslanov Jasurbek
25 окт 2018, 12:34
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинида "Интер" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Интер"га бутун баҳс давомида ўз ўйинини кўрсатишга имкон бермадик. Рақибни тўпсиз қолдиришни режа қилгандик, тўпни йўқотганимизда эса тезкорлик билан прессинг амалга оширдик.

Артур жуда яхши ўйнади, у учунг хурсандман. Кичик жароҳат олгани туфайли таваккал қилишни истамадик ва уни алмаштирдим. Яхши ўйин кўрсатдик, "Уэмбли"даги баҳсимиз ҳам шундай бўлган. Бу икки ғалаба "класико"дан олдин бизга устунлик беради" - дейди мутахассис.

"Барселона" жой олган гуруҳ жадвали билан танишинг: B гуруҳи

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana