

"Малага" билан баҳс тажриба қиладиган ўйинлардан эмас, унда ғолиб бўлиш лозим. Кимдир бу учрашувга бошқача муносабатда бўлишини истамайман. Бу катта хато бўлади.
Биз ғалаба қозона олмаган "Лас-Пальмас"га қарши ўйин қандай ўтганини кўрдик. Турнир жадвалининг пастки қисмидаги жамоа мавсумнинг ҳозирги қисмида 200% куч билан ўйнаб, очко тўплашга ҳаракат қилади. Айни дамда ҳар бир ўйин муҳим. Бу босқичда "Челси" билан ўйин энг муҳими дейиш хато бўларди" - дейди Вальверде.


