
“Яна бир ўнг қанот ўйинчиси олсак жуда яхши бўларди. Менга ўнг қанот ўйинчиси сув ва ҳаводек зарур эканлигини барча билади. Бу ўйинчи ҳужумда қандай яхши ҳаракат қилса, ҳимояда ҳам шундай ўйнаши керак бўлади”, - дейди Маццарри.
Эслатиб ўтамиз, “нериадзуррилар” “Ювентус” билан Маурисио Исла трансфери бўйича бир неча маротаба музокаралар ўтказишган эди. Лекин туринликлар сўнгги пайтда футболчини сотиш фикридан қайтишди.
Бундан ташқари “Интер” “Наполи” ҳимоячиси Камило Суньига билан қизиқишмоқда.