Вали Келдиев: "Миржалолни мухлислар олдида юзи ёруғ бўлишини хоҳлардим"
08 сен 2014 15:00
Янгиликлар
Вали Келдиев: "Миржалолни мухлислар олдида юзи ёруғ бўлишини хоҳлардим"
Миллий терма жамоамизнинг Янги Зеландияга қарши учрашувидан олдин мутахасислар фикрини беришни давом эттирган холда, бу борада навбатни таниқли собиқ футболчи, бугунги кунда "Машъал" ёшлар жамоаси устози сифатида ишлаб келаётган Вали Келдиевга бердик.
- Тўғриси, бир нима дейишга ҳам ҳайронман. Интернет сайтларида миллий терма жамоа ҳақида ёзилган хабарларнинг барисида мухлислар қолдираётган фикрлар салбий бўлмоқда. Кўпчилик Темур Кападзе ва Сервер Жепаров сингари ўйинчилардан воз кечиш кераклигини бот-бот айтиб келмоқда. Хўш, улар йўқ бўлса, ёшлар кимлардан ўрганади. Ўша Кападзе ва Жепаров ўз вақтида миллий терма жамоага кўп фойдаси теккан ва бугунги кунда ҳам уларнинг тажрибаси асқотиб келмоқда. Ёши ўтди дея, шошилинч қарор чиқармасдан, уларни ҳам таклиф этиб туриш керак. Айрим мухлислар тушуниб-тушунмасдан ўз фикрини ўтказишга уринади.
Бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳам танқид қилишни тўхтатишмаяпти. Билсангиз керак, Жалол ўз вақтида футболчи сифатида терма жамоамиз учун қандай фойдали голларни урган. Ўз вақтида бугун Қосимов майдонга тушармикин деб ҳаяжонда ўтирган мухлислар бугунги кунга келиб, уни танқид остига олмоқда. Бундай босимда ишлаш ҳар қандай кишига оғир. Мураббий ҳам қўлдан келганича ишламоқда. Қайси мураббий ютқазишни истайди. Боз устига бу миллий терма жамоа бўлса. Охирги йилларда терма жамоага чақирилмаган ўйинчи қолмади ҳисоб. Қанчадан қанча йигитларни таклиф этиб, синовдан ўтказди. Айрим ишқибозлар фалончини чақириш керак, мана буни олиш керак, деб жар солмоқда. Қосимов футбол соҳасига энди кириб қолган эмас. Кимни таклиф этишни мураббий ҳаммадан яхши билади. Мактабда ҳам она тили фани билан математикани фарқи бўлгани каби, клуб билан терма жамоадаги савия умуман фарқ қилади. Жамоасида тинмай гол уриб келаётган ўйинчи терма жамоага келганида ўзини кўрсата олмаслиги мумкин. Шунга ҳам эътибор бериш керак. Демоқчиманки, танқид қилишдан олдин унинг ижобий ва салбий томонларини ҳам ўйлаш лозим.
- Бугун миллий терма жамоамиздан яхши натижа кутиб қоламан. Мухлисларни қувонтирадиган ўйин бўлишини истардим. Қолаверса Миржалолни ҳам халқ олдида юзи ёруғ бўлишини тилайман. Унга ҳозир осон эмас. Насиб қилса бугун хурсандчилик бўлади. Қандай ҳисоб бўлишини эса таҳмин қила олмайман.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар