UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Валентин Коваленко ОЧЛдаги «Ал-Ҳилол» – «Ал-Аҳли» ўйинини бошқаради Янгиликлар

Валентин Коваленко ОЧЛдаги «Ал-Ҳилол» – «Ал-Аҳли» ўйинини бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси «D» гуруҳи 1-тур учрашувига тайинланди.
26 февраль, чоршанба куни ОЧЛ-2014 «D» гуруҳи 1-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ва БААнинг «Ал-Аҳли» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда баҳрайнлик Наваф Шаҳин Муса ва Муҳаммад Жаъфар Салмон ёрдам беради.

Иорданиялик Адҳам Муҳаммад тўртинчи ҳакам этиб тайинланган бўлса, ироқлик Казум Ауда ас-Саидий ҳакамлар ҳаракатини баҳолаб боради.

Бу Коваленко учун жорий ОЧЛ баҳсларида иккинчи ўйин бўлади. Бунгача у ўз бригадаси (ёрдамчи ҳакамлар – ўзбекистонлик Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов, тўртинчи ҳакам – ўзбекистонлик Ильгиз Танташев) билан бирга ОЧЛ-2014 3-саралаш босқичидаги «Бейжинг Гуоан» (Хитой) – «Чонбури» (Таиланд) учрашувида ишлаган эди.

ОФК тасдиқлаган режа бўйича, Валентин Коваленко ОЧЛ-2014да «Санфречче Хиросима» (Япония) – «Сеул» (Жанубий Корея; F гуруҳи, 3-тур), «Шандонг Луненг» (Хитой) – «Поханг Стилерз» (Жанубий Корея; Е гуруҳи, 4-тур), «Йокогама Маринос» (Япония) – «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея; G гуруҳи, 5-тур) учрашувларида ҳакамлик қилиши кутилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика