

24 декабрь куни 52 ёшли мутахассис Астурияда аварияга учраган эди. Логроньо ва Бильбаони боғлаб турувчи трассада мураббийнинг машинаси йўлга отилиб чиққан тўнғизга урилган.
Марселино касалхонага юборилди ва у ерда тиббий кўрикдан ўтиб, уйига кетиш учун рухсат олди. 52 ёшли мутахассиснинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
"Шифокорлар тавсиясига кўра бош мураббий Марселино Гарсия Тораль бир неча кун давомида дам олади. У йўл-транспорт ходисасидан сўнг ўзига келиб олиши, машғулотларга тайёр бўлиши керак" - дейилади баёнотда.
"Валенсия"нинг навбатдаги учрашуви 6 январь куни "Жирона"га қарши бўлиб ўтади.



