“Валенсия” футболчиси: “2020 йил яхши бошланмади, менда коронавирус аниқланди”

Eldor Akmurzayev
15 мар 2020, 16:45
“Кўршапалаклар” аъзоси Эсекиэль Гарай COVID-19 инфекциясини юқтириб олди.

Бу ҳақда футболчининг ўз инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

“2020 йил кўнгилдагидек бошланмади. Коронавирусга топширган тестим натижалари ижобий чиқди. Ўзимни яхши ҳис этмоқдаман, аммо энди согълиқни сақлаш идораларига мурожаат қилишим шарт. Айни вақт карантиндаман”, дейди аргентиналик.

Гарай жорий мавсум клуб сафида 23 ўйин ўтказди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/ezequielgaray24