UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  0 01:10Расман: Миркомил Локаев - "Андижон" футболчиси  0 00:57АПЛ. "Манчестер Сити" марказий баҳсда қийин ғалабага эришди  7 00:29Испания Кубоги. "Алькояно" - "Реал". Асосий таркиблар маълум! Лунин 3 йил деганда "Реал"да дебют қилади!  4 00:20АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  16 00:04Италия Суперкубоги. "Ювентус" - "Наполи". Асосий таркиблар маълум!  8 23:53Расман: Фозил Мусаев - "Турон" футболчиси!  25 23:43Германия. "Аугсбург" - "Бавария" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди  1 23:25Франция чемпионатининг яна бир ўйини қолдирилди  0 22:55Куман - сунъий майдондаги ўйин ҳақида: "Бу футбол эмас"  11 22:30Рибери Бундеслигага қайтишга тайёр  1 22:05АПЛ. “Ман Сити” – “Астон Вилла”. Асосий таркиблар  13 21:40“Женоа”га келиши кутилган ҳужумчи “Ювентус” нишонига тушди  19 21:30“Интер” Мартинесга янги шартнома тайёрламоқда  0 21:15“Лион” ярим ҳимоячиси “Реал” ёки “Барса”дан таклиф кутмоқда  2

"Валенсия" - "Атлетико" ва Ла Лиганинг шиддатли ўтиши кутилаётган 11-турдаги қолган ўйинлар учун превью Янгиликлар

"Валенсия" - "Атлетико" ва Ла Лиганинг шиддатли ўтиши кутилаётган 11-турдаги қолган ўйинлар учун превью

Испания чемпионати ҳақида гап кетганида хаёлга келган дастлабки савол етакчиларга нима бўлаётгани ҳақида.

11-тур бошланиш арафасида турибди, бироқ очколар йўқотилиши барча жамоаларда кузатмоқда. Максимал формага тушиб олишмаган деган фикрни ўртага қўйсак декабр ойи келаётган бир вақтда бу гапни айтиш нотўғри. 10-турда ҳам гранд жамоаларнинг айримлари очко йўқотишди, 11-тур анонсини ўқишдан аввал ўтган турни бирров эслаб ўтайлик.

9-турда “Реал Мадрид”ни пеналтилар билан бўлсада тор-мор қила олган “Валенсия” дуранг ўйнади “Алавес” билан. Марк-Андре тер Штегннинг ёшболаларча хатоси каталонияликларга қимматга тушди. Янник Ферейра Карраско битта ҳаракати билан “Атлетико”га 3 очкони тақдим этди. Эл классикони ютганидан бери ўзига кела олмаётган “Реал Мадрид” ўтган турда яна очко йўқотди. “Вильярреал” билан ўйин 1:1 билан якунланди. Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган “Реал Сосьедад” эса хотиржамлик билан “Кадис”ни мағлуб этди ва пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. 

Шунақа гаплар дўстлар. Олдинда турган тур эса янада қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Хўш, бу турда қандай ўйинлар бор? Интригаси юқори ўйинлар анонси билан тарнишинг!


27.11  01:00  (Тошкент вақти)  “Вальядолид” – “Леванте”

11-турнинг дастлабки ўйинининг ўзи марказийга яқин. Шиддатли, муросасиз кечиши шубҳасиз. Бири хавфли зонада турган бўлса, яна бир ундан бир поғона юқори. Қўшимчасига ўтган турда иккиси ҳам рақибларидан очко ола билди, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деган нақл шу турда амал қилиши катта эҳтимол. “Леванте” 7 очко билан 18-ўринда, 2 очко фарқ билан валядолидликлар бир поғона юқорида. Бироқ “Леванте”да қўшимча бир ўйин бор ва агар ўша баҳсда жамоа ғалаба қозонса рақибларидан ўтиб кетади. Шу боис мезбонлар бу турда мағлуб бўлишларига ҳақлари йўқ, зеро хавфли зонага тушиб кетишни ҳеч ким истамайди.

Ўзаро ўйинлар: Ўтказилган 26 баҳснинг 9 тасида “Вальядолид”, 11 тасида “Леванте” ғалаба қозонган. Қолган 6 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Кико Оливас, Раул Гарсия (“Вальядолид”). Оскар Дуарте, Шейк Дукуре, Энис Барди (“Леванте”).


28.11  20:15  (Тошкент вақти)  “Валенсия” – “Атлетико Мадрид”

Турнинг марказий баҳси! Етакчиларни “савалаётган” икки жамоа ўртасидаги ўйин муросасиз кечишига шубҳа йўқ. 8 ўйин ўтказган бўлсада мадридликлар ажойиб натижа қайд этмоқда. Турнир жадвалида иккинчи поғонада бўлса, мавсум аввалидаги нобарқарорлик туфайли “Валенсия” ўзига келмоқда ҳамда очколар сонини кўпайтириб бормоқда. Ғалабаларига қараганда мағлубияти кўп, тўплар нисбатида +1 натижа қайд этиб келаётган валенсияликлар ҳамон мағлуб бўлмаган, мавсумда атиги 2 та тўп ўтказган Мадрид жамоаси билан ўтадиган баҳс қизиқарли кечиши аниқ.

Ўзаро ўйинлар: 174 ўтказилган мазкур жамоалар ўртасида, ғалабалар сони билан яқин: 61-66. 47 учрашувда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Яспер Силлессен, Муктар Дякаби (“Валенсия”). Эктор Эрера, Шиме Врсалько, Диего Коста, Луис Суарес, Лукас Торрейра (“Атлетико Мадрид”).


28.11  01:00  (Тошкент вақти)  “Реал Мадрид” – “Алавес” 

Эл классикодан сўнг энди-энди ўзини ўнглаб олаётган Мадриднинг “Реал”и 9-турда дарвозасидан 4 гол ўтказган “Валенсия” билан ўтган тур дуранг ўйнаган “Алавес”га қарши. Меҳмонларнинг эгаллаб турган ўрни ёки 10 ўйинда 10 очко қўлга киритганини ҳисобга олиб Реални ғалабасини таҳмин қилишга шошилмаслик керак. Ла Лига шундай тус олиб боряптики, у ердаги исталган клуб бирор гранд жамоадан очко олиб қўйиши мумкин. Лекин албатта кетма-кет очко йўқотиш ўзларининг ҳам жонига теккан, турнир етакчисидан 6 очкога ортда қолиб кетган Мадрид жамоаси бу ўйинда очко улашишига ҳам ҳақлари йўқ. 

Ўзаро ўйинлар: Ўтказилган 32 ўйинда катта устунлик “Реал Мадрид”да. 26 ғалабага эришган бўлса, рақиби “Алавес” жамоаси 4 ўйинда қўллари баланд келган. Атиги 2 учрашув эса дуранг билан якунланган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Федерико Валверде, Лука Ёвич, Алваро Одриосола, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Карим Бензема (“Реал Мадрид”). Пере Лонс, Бурги (“Алавес”).


29.11  18:00  (Тошкент вақти)  “Барселона” – “Осасуна”

Йил аввалида 11-турга келиб “Барселона” ўзидан бир поғона паст, 14-ўриндаги “Осасуна”га қарши майдонга чиқади дейишса ишонармидингиз? Менимча, бунга Роналд Куман ҳам ишонмас эди. Бироқ ҳозир шунақа ҳолат ва бу ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишса “кўк-анорранглилар”дан ўзиб кетишади. Икки жамоа ҳам бир хил 11 очкодан тўплаган. Ўйинлар сони “Барселона”да 8 та, “Осасуна”да 9 та. ЕЧЛда нимчорак финални нақд қилган каталонияликлар энди эътиборларини Ла Лигага қаратишса ҳам керак ва бу баҳс меҳмон жамоа учун оғир ўтади.

Ўзаро ўйинлар: 84 баҳс ўтказилган бўлса, 57%ида “Барселона” (48 ғалаба), 21%ида “Осасуна” (18 ғалаба) жамоасининг қўли баланд келган. 18 баҳсда эса томонлар бир очкодан бўлишган ҳолда ўйинни якунлашган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ансу Фати, Серхио Бускетс (“Барселона”). Брандон Лямас, Хуан Мануел Перес, Аридане Эрнандес, Чими Авила, Лукас Торро, Хонатан Калери (“Осасуна”).


30.11  01:00  (Тошкент вақти)  “Бетис” – “Эйбар”

Турнинг сўнгги ўйини “Бетис” майдонида душанба оқшомида бўлиб ўтади. Ҳар иккиси ҳам 10 та ўйин ўтказган, орадаги фарқ 2 очко. Ўтган тур Билбаодан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олган “Бетис” ўз майдонида ғалаба учун ўйнаши табиий. “Эйбар” эса уйида “Хетафе” билан нурсиз дурангга имзо чеккан. Шунингдек мазкур учрашувдаги ғалаба жамоаларнинг ўзаро ўйинларидаги статистикаси учун ҳам фойдали.

Ўзаро ўйинлар: 20 та ўйин ўтказилган бўлса, 6 маротабадан ғалаба қозонишган икки жамоа ҳам. 8 учрашув эса дуранг билан якун топган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Набил Фекир, Сидней, Серхио Каналес, Айсса Манди, Виктор Камараса (“Бетис”). Педро Бигас, Педро Леон, Кике, Хосе Анхел, Кевин Родригес (“Эйбар”).


11-турдаги ўзимиз учун интрига жиҳатдан юқори деб ҳисоблаган 5 учрашув ҳақида анонс қилдик. Ушбу турда яна қуйидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган:

28.11  18:00  (Тошкент вақти)  “Эльче” – “Кадис”

28.11  22:30  (Тошкент вақти)  “Уэска” – “Севилья”

29.11  20:15  (Тошкент вақти)  “Хетафе” – “Атлетик Бильбао”

29.11  22:30  (Тошкент вақти)  “Сельта” – “Гранада”

29.11  01:00  (Тошкент вақти)  “Реал Сосьедад” – “Вильярреал”



Оғабек Самисов тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
27 ноя 10:46:15
GuzarFC
Turning markaziy o'yini kutilmaganda Real Sosyedad Vilyareal unga esa prevyu ham berilmagan
   
27 ноя 17:54:36
Taxlil...UZ....
Tahlil.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ansu fati, buskets, Pike...
"Taklid.uz " deb nom koysa menimcha togrirok bolardi...!
   
27 ноя 17:52:38
Taxlil...UZ....
Tahlil.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ansu fati, buskets, Pike...
Nima....?
   
27 ноя 12:20:48
Tahlil.uz
Ansu fati, buskets, Pike...
   
27 ноя 10:51:31
Lobos blancos
GuzarFC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Turning markaziy o'yini kutilmaganda Real Sosyedad Vilyareal unga esa prevyu ham berilmagan
Xa to'g'ri, xozirgi turnir jadvaliga ko'ra Real Sociedad va Villarreal markaziy o'yin
-1   
27 ноя 11:13:40
Leicester City
APL haqida ham kutib qolamiz.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика