Вальдес «Мидлсбро»дан кетди

«Мидлсбро» посбони Виктор Вальдес клубни тарк этди.
Томонлар шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилишди.

35 ёшли футболчи ўтган ёзда клуб билан шартнома тузганди. Бу мавсум дарвозабон 28та ўйинда майдонга тушди. Бироқ «Боро» АПЛдан тушиб кетди.

Олдинроқ Вальдес фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Манба: mfc.co.uk