UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  0 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

Вадим Абрамовнинг терма жамоага қайтиши қандай бўлди ёхуд рақамлар тилга кирганда Янгиликлар

Вадим Абрамовнинг терма жамоага қайтиши қандай бўлди ёхуд рақамлар тилга кирганда

Теглар :  Вадим Абрамов
ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичи биринчи туридан ўрин олган Фаластин билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг терма жамоа мураббийлик постига Вадим Абрамов тайинланганди.

Ушбу воқеага сентябрь ойида роппа-роса 2 йил тўлади. Хўш, мана шу даврда Вадим Абрамов терма жамоа билан нимага эриша олди ва қандай натижалар қайд этди, унинг қўл остида қайси футболчилар дебют қилди? Шу ва бошқа статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Миллий терма жамоамиз аргентиналик мураббийдан сўнг Абрамов қўлига ўтгач шу вақтга қадар 21 та учрашувда иштирок этди. Шулардан 7таси расмий ўйин (5та ғалаба, 2та мағлубият), 14 таси ўртоқлик баҳси ҳисобланади (7та ғалаба, 7та мағлубият). Мазкур беллашувларда вакилларимиз рақиблар дарвозасини 37 бор аниқ нишонга олишди. Ўз дарвозаларидан 27 та тўп олиб чиқишди. 

Мана шу даврда Абрамовнинг мураббийлар штабида Тимур Кападзе, Мирко Йеличич, Антонио Сориоглу, Виктор Тишенко, Анвар Ғофуров, Денис Иванков, Равшан Ҳайдаров — жами 7 нафар мутахассис фаолият олиб борди. 

1. Ўзбекистон - Яман 5:0 (расмий)

2. Сингапур - Ўзбекистон 1:3 (расмий)

3. Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1 (ўртоқлик)

4. Ўзбекистон  - Саудия Арабистони 2:3 (расмий)

5. Ўзбекистон - Фаластин 2:0 (расмий)

6. Беларусь - Ўзбекистон 1:0 (ўртоқлик)

7. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1 (ўртоқлик)

8. Ўзбекистон - Эрон 1:2 (ўртоқлик)

9. БАА - Ўзбекистон 1:2 (ўртоқлик)

10. Ироқ - Ўзбекистон 2:1 (ўртоқлик)

11. Сурия  -  Ўзбекистон 1-0 (ўртоқлик)

12. "Зенит" - Ўзбекистон 4:0 (ўртоқлик)

13. Ўзбекистон - Иордания 2:0 (ўртоқлик)

14. "Шахтёр" - Ўзбекистон 3:0 (ўртоқлик)

15. Ўзбекистон - Гана 2:1 (ўртоқлик)

16. Ўзбекистон - Ироқ 0:1 (ўртоқлик)

17. Ўзбекистон - Туркманистон 2:1 (ўртоқлик)

18. Таиланд - Ўзбекистон 1:4 (ўртоқлик)

19. Ўзбекистон - Сингапур 5:0 (расмий)

20. Яман - Ўзбекистон 0:1 (расмий)

21. Саудия Арабистони - Ўзбекистон 3:0 (расмий)


Вадим Абрамов бошчилигида терма жамоада 2 йил ичида қуйидаги футболчилар дебют қилди: Игорь Голбан, Санжар Қодирқулов, Фаррух Икромов, Абдувоҳид Неъматов, Аброр Исмоилов, Умар Эшмуродов, Акмал Мозгавой, Ҳусниддин Алиқулов, Шаҳзод Убайдуллаев, Нурилло Тўхтасинов, Хожимат Эркинов, Ойбек Бозоров, Искандар Шойқулов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Миржаҳон Мираҳмадов, Жавоҳир Илёсов, Жасур Жалолиддинов, Ҳумоюн Муртазоев, Шоҳруз Норхонов, Шароф Муҳиддинов. 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика