UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлига 22-тур доирасидаги АГМКга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Нега жамоанинг ўйинида пасайиш рўй берди? Ҳар қандай жамоада «спад» бўлади. Бу янгилик эмас. Шунчаки, биз жуда оддий вазиятларда хатога йўл қўйяпмиз. Энг ёмони, тажрибали футболчилар шундай хатолар йўл қўймоқда. Қолаверса, захира ўриндиғимиз қисқалиги ҳам панд бермоқда. Хусусан, футболчиларимиз терма жамоалардан икки кун аввал етиб келишди. Бирга шуғулланишга етарлича вақт бўлмади. Мабодо бугунги учрашувни икки кундан кейин ўтказганимизда ўйин бошқачароқ бўлиши мумкин эди. Агар захира ўриндиғимиз узун бўлганида бугун бошқа футболчиларнинг хизматидан фойдаланган бўлардим.

Клубда қоламанми? Мавсум тугаганидан сўнг раҳбарият билан гаплашиб оламиз ва ўзбек футболи учун энг яхши вариантни танлаймиз.

Жасур Жалолиддинов нега кўринмаяпти? У яқинда терма жамоа сафида ўйнаб қайтди, ўзини дунёнинг энг яхшилари орасига киритилганини ўқибди. Кеча унинг ёшлар жамоамиздаги ўйинини кузатдим. Яқинда U-19 Осиё чемпионати саралаши бўлади шу жамоага ёрдам бериши керак.

Биринчи гол ўтказилган вазиятда ёши катта футболчиларга нима бўлганини умуман тушунмадим. Биринчиси аут отди, иккинчиси тўпга ета олмади, дарвозабонимиз эса умуман ғалати жойни танлади...

Ўз стадионимизда ўйнамаганимизда ғалаба қозонардик, ҳозир стадионимизда ўйнаяпмиз ва юта олмаяпмиз? Йўқ майдоннинг айби йўқ, ўзимиз жуда ёмон ҳолатдамиз.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика