Вадим Абрамов: "Яничич ва Корян билан шартнома имзоладик"
05 фев 2015 15:48
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Яничич ва Корян билан шартнома имзоладик"
ОЧЛга жиддий тайёргарлик кўраётган "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов бир қатор легионерларни жиддий синовдан ўтказяпти.
Шу кунгача жамоа сафида Бразилия, Тунис ва Россиядан футболчилар кўрикдан ўтишди.
"Айни пайтга келиб икки нафар легионер жамоамиз билан шартнома имзолади. Йиғин давомида жамоа ўйинига киришиб кета олган ҳужумчи Руслан Корян ва ҳимоячи Неманя Яничич янги мавсумни клубимизда ўтказади. Учинчи легионер ким бўлади, буни ҳам тез кунларда билиб оласиз", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига берган интервьюсида.
Ўзбекистон миллий тема жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган Темур Кападзе ҳам "темирйўлчи"га айланди. Шу ва жамоани ОЧЛдаги рақибларига қарши қандай тайёргарлик кўраётганлиги ҳақида "Локо" устози шундай дейди:
- Кападзени яхши билган ҳолда жамоамизга таклиф қилдик. Унинг клубга фойдаси тегади. Футболчи ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас, барчангиз яхши биласиз. "Ал Ҳилол"ни кузатяпмиз. Яхши жамоа. Куни кеча кубок ўйинида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, клуб ўз сафига Греция терма жамоаси аъзоси Самарасни қўшиб олди.
Нодирхўжа Юлдашев.

Фикрлар