UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Неймар «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилиб, катта суммадан воз кечди  0 10:23Бугун иккита терма жамоамиз Саудия термаларига қарши баҳс олиб боради  0 10:00МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими?  1 09:45Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси: «Мендан РПЛ мураббийлари Ҳусанов ҳақида кўп сўрашган, бироқ...»  7 09:12«Ал Насср» 60 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:39«Навбаҳор»нинг янги легионери наманганлик мухлисларга мурожаат қилди  4 08:08«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  16 07:43Ўртоқлик учрашуви. «Бунёдкор» Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  8 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  8 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  2 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  11 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  13

Вадим Абрамов: "ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. ОЧЛда қатнаша олмасак, йигитларни қандай руҳлантирамиз?" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. ОЧЛда қатнаша олмасак, йигитларни қандай руҳлантирамиз?"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Баҳс қизиқарли кечди. Йигитларга ўйин учун раҳмат, муносиб ўйин кўрсатишди.

Азимжонов ҳақида
У ҳали ёш. Ўйинда кескинлик ошгани боис уни алмаштиришга қарор қилдим.

"Бунёдкор"нинг ўйини 2 таймда 2 хил кўриниш олди. Бу бўйича нима дея оласиз?

Одатда 2-бўлимда яхши ўйнай олмаслигимизни айтишарди, бу гал аксинча, 2-бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Футбол шундайки, унда кичик деталлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Яхши зарба йўлланди ва барчаси ўзгариб кетди.

Жамоа кетма-кет ўйинларга тайёрми? Захира ўриндиғи-чи?

Бунақаси бизда биринчи марта кузатиляпти, кўрамиз. Афсуски, захира бўйича айрим муаммолар бор. Масалан, Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.

Нега Ғиёсов ҳалигача рўйхатдан ўтказилмаган?

Бизни ПФЛ олдидаги қарзларимиз мавжуд. Ғалати, лекин шу боисдан уни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.

Клубнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши, жамоанинг халқаро майдондаги ҳолатига таъсир ўтказмайдими?

Фикримча, бу нотўғри. Жамоа футболчилари имкон қадар халқаро ўйинлар учун ўз ўйинларини ўстириб, ривожлантириб боришлари лозим. Ҳозирги ҳолатда ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. Ҳозир бизга айтишяптики, "Бунёдкор" ОЧЛда қатнашмайди. Бундай ҳолатда қандай қилиб футболчиларни руҳлантириш мумкин? Чемпионат халқаро майдондаги учрашувлар эвазига кучайиши мумкин. Бундан ташқари, футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори ҳам мавжуд. Унда 2030 йилга қадар деб ёзилган. Ҳозир ҳеч ким клубларни сотиб олишга ошиқмаяпти. Буни кенгайтирилган таркибда йиғилиб муҳокама қилиш керак.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика