UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  3 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболининг даражаси паст. Бу эса терма бош мураббийига бош оғриқ бўляпти" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболининг даражаси паст. Бу эса терма бош мураббийига бош оғриқ бўляпти"

Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасида "Локомотив" - "Динамо" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин учун танланган режамиз бор эди. Йигитлар бундан чиқмасликка ҳаракат қилишди. Ютишимиз ҳам мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. 1:1 ҳисоби учрашувнинг қандай бўлганини кўрсатиб бера олади. Чиройли ўйин кўрсатдик деб айта олмайман. Бунинг учун бизни ўққа тутишингиз шарт эмас. Муҳим очко.

- Иккинчи таймда жароҳат олиб, алмаштирилган футболчининг ҳолати қандай?

- Мушагини чўзиб олган деб ўйлаяпман. Тўғриси ҳозирча билмайман. Эртага ўзини қандай ҳис қилиши орқали барчасини билиб оламиз.

- Элгужа Григалашвили ўзининг яхши жисмоний ҳолатида эмас.

- У бугун бирга-бир вазиятда гол ура олмаётгани учун шундай деяпсизми? Биз ҳозирги кунда кўп куч сарфлайдиган футбол намойиш қиляпмиз. Кам тўп билан бўлганимиз учун рақибдан кўп югуряпмиз. Элгужа эса тўпни севувчи футболчи ҳисобланади. Тўпсиз югуравериб чарчаганингиздан кейин эса тўп билан ўйинингиз чиқмайди. Аммо у ўша вазиятда гол урганида барчаси бошқача бўлиб кетарди. 

- Бу Сизнинг жамоадаги илк очкоингиз. Бундан қанчалик мамнунсиз?

- Айтганимдек, ўйин учун танланган режа ўзини оқлади, бизнинг фойдамизга ишлади. Ажабланмаган жиҳатим, биринчи бўлиб гол урдик. Шунингдек, мағлуб бўлмаганимиздан мамнун бўлдим. Чунки бунга қадар бир неча марта ҳисобда олдинда бўла туриб, ютқазиб қўйгандик. Бугун ҳам ҳисобни ушлаб қолишимиз мумкин эди. Бироқ 1:1 ҳисоби вақтида футболни бундай ўйнашмайди. Бундай ўйнайверсак, бизни эртага қаттиқ жазолашади. 

- Собиқ жамоага қарши ўйнаш мураббийга босим берадими ёки мотивация?

- Босим ҳам, иштиёқ ҳам бўлмади. Жамоадаги бир неча футболчиларни биламан, улар менинг қўл остимда тарбия топган. Шунчаки уларнинг кучли томонларини яхши билишим мумкин.

- Телефонингиз рингтонидаги "Ассаломалейкум, бой ота" қўшиғи ҳали ҳам турибдими?

- Йўқ, бу эра тугади. Ўша телефонни қаердадир йўқотиб қўйдим. Кўрдингизми, ўша телефонни йўқотдим, омад ҳам тарк этди.

- Жамоанинг Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Математик жиҳатдан имкониятларимиз бор. 5 ўйинда ютишимиз керак. Афсуски, бунга ресурсларимиз етмаслиги мумкин.

- Демак, олдиндаги 6 ўйиннинг 5тасида ютиш керак.

- 8та ўйин бор. Ичимда "ҳаммаси тугадими", деган фикр ҳам ўтди. Ўйинни кучайтира олмаяпмиз. Устига устак ҳимоячимиз ҳам сафдан чиқиши мумкин. 

- Чемпионлик учун курашни қандай баҳолайсиз?

- Ўзбек футболининг даражаси унчалик юқори эмас. Бунинг юқорироқ бўлишини истайман. Барчасини кўриб боряпман. Бу эса миллий терма бош мураббийи учун ҳам ҳақиқий бошоғриқ бўлади. 

- Жамоангизда ўсиш кўриняптими?

- Бугун мағлуб бўлмадик. Ривожланиш шунда ҳолос. Икки марта ҳисобда олдинда бориб, мағлуб бўлдик. Балки айрим нарсалар йигитларнинг рухий ҳолатига боғлиқдир. Бунинг барчаси биз ўйинларда кўп куч сарфлаётганимиз билан боғлиқ. Ўзимиз футбол ўйнамаяпмиз, бировларга ҳам футбол ўйнашига бермаяпмиз. Тўпни тепиб юборяпмиз, кейин нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз. 

- ВАР тизими ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозирча жуда ёмон ишлаяпти. ВАР билан биз иккита таймни жами 46 дақиқа ўйнаяпмиз. Тўп аутга чиққанидан кейин бош ҳакам қулоқчинини ушлаб, ВАР тизимидагиларга мурожаат қилмоқда. Менимча барчаси интернетга боғлиқ. Вазиятларни етказиб бериш учун интернет тезлигимиз пастлик қиляпти. Ҳакамларимиз буни ўрганиб олишини кутамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика