UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  2 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  2 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  15 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   1 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  12

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболида муаммолар жудаям кўп. Ҳаммасини айтиш учун бир соат етарли эмас" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболида муаммолар жудаям кўп. Ҳаммасини айтиш учун бир соат етарли эмас"

Самарқанднинг “Динамо” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов “Championat.Asia” сайтига интервью берди.

Интервью давомида мураббий жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги, Про-лигадан кутаётганлари, юқори дивизионга қайтиш, умуман, ўзбек футболининг даражаси ҳақида фикр билдирди.

- “Динамо”нинг мавсумга тайёргарлигига қандай баҳо берган бўлардингиз? Жамоа Про-лигага тайёрми?

- Умуман олганда, ҳаммаси яхши. Режадаги барча ишларни амалга оширяпмиз. Тошкентда йиғин ҳамда ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Барча позициялар бўйича таркиб шакллантирилмоқда. Ҳозирча янги келганларнинг бирортасини ажратиб кўрсатолмайман, чунки жамоа босим остида.

- Ўтган мавсум Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун клубга нима етишмади?

- Бизда мудофаа ўйинчилари етишмайди, деб илгари ҳам айтгандим. Умуман олганда, жамоада малакали ҳимоячилар йўқ эди. Мудофаа чизиғида бизда битта номинал ҳимоячи бор эди - сербиялик Михайло Йованович. Аммо у ё бетоб бўлиб ёки сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли бир неча ўйинларни ўтказиб юборди. Михайло таркибда бўлган баҳсларда яхши ўйин намойиш этнагандик, лекин усиз ҳаммаси орқага кетди. Аслини олганда, бизда ҳимоячилар умуман йўқ эди.

- Яқинлашиб келаётган янги мавсум ҳақида қандай фикрдасиз? Сизнингча, қайси жамоа “Динамо”нинг юқори поғоналар учун курашдаги асосий рақиби бўлади?

- Бу ҳақда нимадир дея олмайман. Олдимизда аниқ вазифа турибди - Суперлигага қайтиш ва у ерда кўнгилдагидек ўйин кўрсата оладиган жамоани шакллантириш. Биз шу йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Рақобатчиларга келсак, назаримда, Про-лиганинг янги мавсумида иштирок этадиган деярли барча жамоалар Суперлигага йўл олиш учун курашади.

- Албатта, Суперлигани кузатиб борасиз. Қайси клубни янги мавсум олдидан фаворит деб аташ мумкин?

- Титул учун ўтган йили чемпионликка курашган беш-олтита клуб рақобатлашади. Қандайдир кутилмаган ҳодиса содир бўлади деб ўйламайман.

- Кўпчилик Суперлиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетяпти деб ҳисобламоқда. Сиз ҳам шу фикрларга қўшиласизми ва бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

- Қўшиламан. Бунинг сабаблар бисёр, мен уларни ҳозир муҳокама қилишни хоҳламайман. Ўзбек футболида муаммолар жуда кўп, уларнинг барчаси ҳақида гапириш учун бир соат ҳам камлик қилади.

- Суперлига мураббийларидан қай бирини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Суперлигада яхши мутахассислар етарлича. Илк мавсумида “Пахтакор” билан чемпион бўлган Максим Шацких, шунингдек, “Насаф”да Рўзиқул Бердиев яхши иш фаолияти олиб боради. Мен Тимур Кападзенинг исмини ҳам тилга олмоқчиман. Ҳар кимнинг футболга ўз қараши бор, бу чемпионатимизнинг янада кучлироқ ва қизиқарлироқ ўтишини таъминлайди.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика