UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  0 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

Вадим Абрамов: "ОЧЛ финалчисига қарши ўйнаш қизиқарли бўлади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "ОЧЛ финалчисига қарши ўйнаш қизиқарли бўлади"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига қуръа ташланди.
Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Локомотив" ўз гуруҳида Эроннинг "Фулад", Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" ҳамда плей-оффдан чиққан жамоага қарши баҳс олиб боради. Қуръа борасида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қуръа натижаларидан хабар топдим. Кучли гуруҳга тушдик деб ўйлайман. Дастлабки беллашувни сафарда "Ал Ҳилол"га қарши ўтказамиз. Албатта, Осиё чемпионлар лигаси финалчиси билан ўйинлар ўзига яраша қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. "Фулад" ҳам ўзига яраша кучли клуб ҳисобланади. Таркибда Эрон терма жамоасининг бир нечта аъзолари бор. Яна бир рақибимиз менимча, Қатарнинг "Ал Жаиш" клуби бўлади.

- "Локомотив"нинг янги мавсумга тайёргарлиги қачондан бошланади?
- 20 декабрь куни Тошкентда йиғиламиз ва 6 январгача шу ерда бўламиз. Кейин эса икки ҳафталик йиғин ўтказиш учун БААга йўл оламиз ва у ерда тўртта назорат баҳси ўтказамиз.

- "Олмалиқ"дан Санжар Шоаҳмедовнинг жамоангизга ўтаётганини эшитдик.
- Ҳа, шундай гаплар йўқ эмас. Ҳозирча бу футболчи билан оғзаки келишув кетяпти, лекин шартнома тузганимиз йўқ.

- Виктор Карпенконинг клубдан кетаётгани ростми?
- Буни Карпенконинг ўзидан сўраш керак. У жамоада қоладими-йўқми, бир нарса дея олмайман. 20 декабрда йиғилайлик, шундан сўнг маълум бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика