Вадим Абрамов: "Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги билинди албатта"
24 авг 2020 22:34
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги билинди албатта"
"Менимча бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Агар биз биринчи ҳисобни очганимизда бошқача ўйин бўлиши мумкин эди. 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб дурангга эришсанг барибир қониқиш ҳосил қиласан. Йигитларга раҳмат айтаман, қийин вазиятда иккита гол уришди. Иккала жамоа ёмон ўйнашмади деб ўйлайман. Мухлисларга балки ўйин ёққандир.
Доимгидек 0:2дан кейин "уйғондик". Нима учун биринчи таймда ёмон ўйнадик? Балки бу чемпионат қайта бошланганидан кейин "Насаф"га нисбатан битта ўйин кўпроқ ўтказганимиз билан боғлиқдир.
Ўйин 30 дақиқа кеч бошлангани футболчиларга қандай таъсир қилди? Биринчи таймда ёмон ўйнаганимизнинг сабаби ҳам шу бўлса керак.
Лутфулла Тўраев дисквалификация туфайли ўйнамади, унинг йўқлиги албатта сезилди. Унинг ўрнида ҳаракат қилган Абдулла Абдуллаев масъулиятни ўзига олишдан қўрқмода. Лекин бу нарса тажриба ошгани сари келади", - дейди Абрамов.
Фикрлар