UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  1 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  8 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  13 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19

Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг самарқандликлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин худди об-ҳаво каби бўлди. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар шундай об-ҳавода бизни қўллаб-қувватлашди. Биз эса жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Рақибга етарлича тайёргарлик кўра олдик. "Бухоро"ни бир очко билан табриклайман. Футболчиларга эса эътирозларим бор", - деди Вадим Абрамов бугунги баҳс ҳақида.


- "Динамо" жорий мавсумда кам гол ўтказиб юбораётган эди, аммо бугун жамоа ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди. Ҳимоя чизиғининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ўйин шундай тус олди. Биз жуда нотўғри ўйнадик. Танаффусда рақиб ҳужум қилмаётгани ва прессинг ҳам қилмаётганини айтган эдим. Рақиб эса фақатгина битта хато тўп узатишни кутаётган эди ва қарши ҳужумлар орқали вазиятларга эга бўлмоқчи эди. "Бухоро" стандарт вазиятларга таянишини ҳам билар эдик. Шундай ҳам бўлди. Биз иккита голимизни ҳам стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Бутун жамоа нотўғри ўйнади. Устига-устак бундай кутилмаган об-ҳаво.



- Футболчилар бугун рақибга етарлича баҳо беришмади дедингиз. Бунга сабаб "Бухоро"нинг мағлубиятли сериясимиди?

- Албатта. Рақиб жамоа бундан аввалги ўйинда 0:6 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг шундай фикрлар уйғониши аниқ. Мен ўйинни стадиондан кузатган эдим ва ҳисоб майдондаги ўйинга мос эмас эди. Шу фикрларни футболчиларга етказишга ҳаракат қилдим. Осон бўлмаслигини айтдим. Менинг кўрсатмаларим етарли бўлмаган экан. Афсуски, ўйин вақти бир нарсани ўзгартириш жуда қийин. Мағлуб бўлмаганимизга ҳам шукр.

- "Бухоро" ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг вақтни чўза бошлади. Ушбу жиҳат жамоангизга қанчалик таъсир қилди?

- Мен ушбу масала бўйича ҳакамлар билан гаплашдим. Ҳакамлар иккинчи бўлимга бор-йўғи 6 дақиқа вақт қўшиб беришди. Ҳакамлар менга секундомер орқали барчасини ҳисоблашганини айтишди. Футболимизда вақт чўзиш масаласи бўйича ҳакамлар билан гаплашганман. Агар футболчи вақт чўзса, унга сариқ карточка кўрсатилиши керак. Футболчи тиббий ёрдам учун майдондан ташқарига чиқса, уни тахминан беш дақиқа давомида ўйинга қўшилишга рухсат берилмаслиги керак. Шундай жазолар орқали ушбу муаммоларга қарши курашса бўлади деб ўйлайман. Мухлислар футбол кўриш учун узоқ йўлни босиб ўтишади-ку ахир.

- Бугунги учрашувга терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ташриф буюрган экан. Сизга терма жамоа бош мураббийи "Динамо"нинг қайси футболчиларини кузатиб бораётгани ҳақида хабар беришдими?

- Ушбу хабарни сиздан эшитяпман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика