UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  0 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  3 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳиссиёт ақлдан устун келди..."

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски мағлуб бўлдик, ҳаққоний ёки аксинча айтиш қийин. Афсуски шунча мухлис келган ўйинда ютқаздик ва уларни хурсанд қила олмадик. Натижа жуда ёмон. Ҳаёт давом этади, менимча ҳали имконият бор ва курашишда давом этамиз", - дейди Вадим Абрамов.


- Шомуродов иккинчи таймда деярли ўзини кўрсата олмади, 75-дақиқаларда унинг ўрнига Сергеевни тушириш имконияти йўқмиди?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Йиғинга кеч келганига қарамай яхши ўйнади. Афсуски йигитлар 2:1 ҳисоби вақтида ақлни ишлатишмади, шу боис ҳиссиётга берилиб кетишди.

- Бугун терма жамоада ҳимояда жуда ҳам ёш болаларча хатога йўл қўйилди. Техник кучли рақибга қарши баҳсда нимага бундай бўлди?
- Тўғри айтдингиз, биринчи таймдаги қўпол хатоларда футболчи ҳаяжонлангани сезилиб қолди. Қисқа вақт ичида ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак ҳали ҳимояда балки бунга эриша олмагандирмиз.

- Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнаши бугунги ўйиндан келиб чиқсак хато эмасмиди?
- Мағлуб бўлганимиздан кейин хато дейишингиз мумкин, ютганимизда хато бўлмасди. Бугун менимча Аҳмедов ҳимояда яхши ўйнади.

- Сиз келгач терма жамоа ҳимоя марказида етарлича бўйдор ҳимоячилар ўйнашмаяпти деб ҳисоблайсизми? Масалан Кримец...
- Кримецми? Унда кичик камчилик бор, тезланиши бироз секинроқ. Ўз майдонимизда ўйнадик, шу боис тезкор ҳимоячиларни майдонга туширдик.

- Бугун кучли рақибга қарши жангда ютқаздик. Аммо ундан устун келаётгандик, афсуски иккинчи бор сиз мураббий бўлганингизда ютқазиб қўйдик. БАА олимпиячилари билан ўйинда шундай бўлганди. Сўнгги 20 дақиқа ичида футболчиларимиз яккакурашларда ютқазаверишди...
- Тўғри айтаяпманку бугун ҳиссиёт ақлдан устун келди. Йигитлар учинчи голни уришга интилишди, Саудияда иккинчи таймда деярли яхши имконият бўлгани йўқ. Аммо сўнгги дақиқаларда рекошет ва учинчи гол эса умуман тушунарсиз чиқди. Ҳимоячилар олдинга ўтиб кетаверишди, худдики мухлислар қўллаб қувватлови остида улар олдинга ўтаверишди. Ақлни йиғиб олмадик.



Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика