UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  30 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  26 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

Вадим Абрамов: "Гейнрих мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсата олади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Гейнрих мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсата олади"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Вадим Абрамов иштирок этди.
"Жамоамизга келган янги футболчилар тезда мослашиб кетишди. Бунга Австриядаги йиғин ёрдам берди. Қолаверса бу футболчилар менинг услубимни яхши билишади", - дейди Абрамов.

- Жамоада сардор ўзгардими ёки Карпенко майдонга тушмагани учун Тўхтахўжаев бу вазифани бажардими?

- Ҳа Ислом бизнинг вице-сардоримиз. Карпенко тушса Виктор сардор бўлади.

- Сиз Давлат Турдалиев билан яхши таниш эдингиз. У ҳақда қисқача фикрларингиз борми?
- У билан 2007 йил Австриядаги йиғин вақтида танишгандим. Турдалиевда бир кишида камдан-кам бўлган икки жиҳат мужассам эди: Инсонийлик ва мутахассислик. Афсуски у энди орамизда йўқ.

- Жамоада биронта легионер қолмади...
- Сабаби ўзимизнинг йигитлар улардан кучли. Аввал ҳам шуни айтганман.

- Шоғуломвни бугун ўйинга тайёр эканлиги учун майдонга тушурдингизми ёки рақиб кучини инобатга олибми?
- Унинг имкониятларини яхши билардим, рақибдан келиб чиқиб шундай таркибни танладим. Уни келажак учун харид қилдик десак ҳам бўлади.

- Гейнрихнинг ўйини чиқаверса чемпионлик қўлга киритиладими?
- Гейнрихсиз ҳам анча очко тўплаб қўйдик. Саша мухлислар учун ўйнашни билади. Шоу қилишга уста футболчи. Бу эса мухлисларга ёқади.

- 10 августга қадар трансфер ойнаси очиқ. Яна ўзгаришлар бўладими?
- Ҳозир аниқ гап айта олмайман. Жамоадаги футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслигини истайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика